Отишма маҳаллий вақт билан кечки соат саккизлар атрофида (Тошкент вақти билан 23:00) шаҳардаги рождество ярмаркаси яқинида бошланган. Ҳужум қилган шахс оломонга қарата ўт очди. У воқеа жойида жароҳатланди, аммо қочиб кетишга улгурди. Ҳозирча уни қўлга олишнинг уддасидан чиқишмаган.
Le Figaro маълумотига кўра, гумонланувчи 29 ёшда, унинг исми Шарифдир. Хабар қилинишича, 11 декабрь куни эрталаб полиция уни ҳибсга олишни режалаштирган, аммо эркак ўз уйида бўлмаган. BFM TV канали маълумотларига қараганда, гумонланувчи радикаллар билан алоқадор.



