Тахминан 120 минг киши масжидда бир вақтнинг ўзида намоз ўқиши мумкин бўлади.
Масжидни қуриш лойиҳаси Тожикистон президентининг бевосита қўллаб-қувватлови билан амалга оширилмоқда. У масжид пойдевори илк тошини 2009 йил октябрда қўйган.
Масжидни қуриш лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик тажрибали мутахассислар томонидан тайёрланган. Тожик ва дунё архитектура санъатининг қадимги ва замонавий элементлари ҳисобга олинган ҳолда қуриладиган объект ҳар бири баландлиги 75 метр келувчи 4 та минора ва 47 метрлик асосий гумбаз, яна 20 та катта ҳамда кичик гумбазлардан иборат бўлади.
Ҳозирги кунда ушбу қурилиш объектида Тожикистоннинг барча ҳудудларидан келган 300 дан ортиқ тажрибали усталар, шунингдек, хорижий мутахассислар ишламоқда. Ишнинг 70%дан ортиғи бажариб бўлинган.



