6-ўринда жойлашган Тожикистондан ташқари, рўйхатга қуйидаги давлатлар киритилди: Камбоджа, Фарер ороллари, Руанда, Уммон, Эритрея, Белиз ва Италия.
Материал муаллифлари қўшни Ўзбекистон орқали Тожикистоннинг шимолий қисмига боришни маслаҳат беришмоқда.
Financial Time’нинг қайд этишича, Ўзбекистон электрон визалар янги тизими, Европадан Тошкентга кўпроқ рейслар ва Тошкентдан Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларига тезюрар темир йўл қатнови туфайли сайёҳлар учун янада қулайроқ бўлди.



