“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ҳам амалга оширади.



