Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассоциациясининг Германия Федератив Республикасидаги вакили Камолиддин Бедиевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ташрифдан сўнг Германиядаги ватандошлар учун Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Шавкат Мирзиёев номидан зиёфат уюштирилган ва ватандошларимизга Президент совғаси тақдим этилган. Совға сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, сиртига махсус белги туширилган Artel U5 смартфони берилган.