Сочлар ташкил топган ҳужайраларга оқсил ва витаминлар зарур. Овқатланишни чеклаш (қатъий парҳез) ҳатто сочларнинг тўкилишига ҳам олиб келиши мумкин.

Фото: Unsplash

Сочлар ҳолатини яхшилаш учун асосий рационга қуйидагиларни қўшиш лозим:

А витамини;

темир;

B6 ва B12 витаминлари;

омега-3;

магний;

цинк;

селен.

Агар рационингиздаги витаминлар миқдори етарли бўлса, сочларнинг ёмон ташқи кўриниши ички органлар касалликларидан дарак бериши мумкин. Бу ҳолатда шифокорга мурожаат этиш лозим.

Фото: Unsplash

Ёнғоқлар

Айнан ёнғоқларда сочлар тўкилишини тўхтатиш ва уларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайдиган ёғ кислоталари бор.

Исмалоқ

Исмалоқ таркибида фолий кислотаси, темир, шунингдек А ва С витаминлари бор. С витамини коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади, демак сочларни мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Мол гўшти

Қизил гўшт таркибида темир ва Омега 3 кўп миқдорда.

Тухум

Тухум осон ҳазм бўлувчи оқсил манбаи бўлиб, у сочлар учун жуда зарур.

Гўшти қизил балиқ (лосось)

Ушбу балиқ тури жуда ёғли, D витаминига бой. У сочларни озиқлантириш ва чиройли кўринишига ёрдам беради.