2018 йилда Хитойда 97 стартап шундай мақом олган, уларнинг умумий баҳоси 1,2 триллион юан (178 миллиард доллар)ни ташкил қилади. Мамлакатда 1 миллиард доллардан ортиқ кўрсаткични қайд этган жами 186 компания мавжуд.
Уларнинг сони энг кўп интернет-сервислар орасида ўсган — бу йўналишдаги 45 стартап 1 миллиард доллар кўрсаткичига етган. Бундан ташқари, электрон коммерция ва молиявий технологиялар йўналишидаги ташкилотлар ҳам бор.
Янги "миллиардчилар" рўйхатида 50 миллиард юань (7,4 миллиард доллар) кўрсаткич билан майнинг жиҳозлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Bitmain компанияси етакчилик қилди.

