Norma’нинг ёзишича, лойиҳада рўйхатдан «Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)» позициясини чиқариб ташламоқчилар. Яъни Давлат экология қўмитасининг (лойиҳани ишлаб чиқувчи) ташаббуси маъқулланса, хусусий тадбиркорлар шиша идишлар ва иккиламчи хомашёни қабул қилиш билан шуғуллана олмайдилар.
Бироқ ўтиш даври – 3 ой назарда тутилмоқда, бу вақт давомида мазкур фаолият турини амалга оширадиган барча хусусий тадбиркорлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Давлат хизматлари марказлари бунда уларга ёрдам берадилар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Рўйхатга кўп ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, илгари хусусий тадбиркорлар амалга оширишига рухсат берилган бир қатор фаолият турлари ундан чиқариб ташланди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



