Маълум қилинишича, учрашувда профессор До Сеоном қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган «ASSURE​» лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни кунларда жаҳондаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган Корея (Корё) университетининг  GREEN SCHOOL​ докторантлари, етакчи олимлар мазкур лойиҳани устида ишлаётганлари тўғрисида гапирди.

Музокаралар натижасида томонлар мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида  GREEN SCHOOL​ ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолаш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тузишга келишилди.​