Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун БАА Иқтисодиёт вазири, комиссиянинг Амирликлар томонидан ҳамраиси Султон ал-Мансурий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди.
Йиғилиш кун тартибига биноан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари, жумладан икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалиги, туризм, кичик ва ўрта бизнес, молия, фуқаро авиацияси, саноат ва маданият соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.


