Мутахассислар 1980-2014 йилларда 80 647 аёл ва 1986-2014 йилларда 37 716 эркак киши иштирокида олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Кўнгиллилар ўз турмуш тарзини баҳолаш учун сўровдан ўтишди, уларнинг саломатлиги ҳолати эса ҳар икки йилда аниқланди.

Маълум бўлишича, таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликларни бир ойда бир донадан тўрт донагача истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 1 фоизга, ҳафтада икки донадан олти донагача - 6 фоизга, кунига бир донадан икки донагача - 14 фоизга, кунига икки дона ёки ундан кўпроқ ичиш - 21 фоизга оширади. Шу билан бирга, ичимликлар ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ намоён бўлган.

Эрта ўлимнинг асосий сабаби юрак-қон томир касалликлари бўлиб чиқди. Ширин ичимликларни кўп истеъмол қилганларда бундай якуннинг юзага келиш эҳтимоли 31 фоизни ташкил этди. Ҳар бир қўшимча ичимлик хавфни яна 10 фоизга оширган. Таркибида шакар бўлган ичимликларни шакар ўрнини босувчи моддаларга эга ичимликларга алмаштириш ўлим хавфини сезиларли даражада қисқартирган, аммо уларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли (кунига тўрт марта) ҳаёт давомийлигининг пасайишига ҳам олиб келган.

Бундан олдин, қовурилган тухум юрак учун хавфли бўлиши мумкин экани аниқланганди.