Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи - Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти фуқаролардан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди, дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.