Таъкидланишича, президент уларнинг қайси бири «давлатга зарар сифатида» имзоланганини аниқлаштиришни хоҳлаяпти.
Агентликдан қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда қанча миқдордаги шартномалар текширилиши маълум эмас.
Аввалроқ, Дутерте Филиппин номини ўзгартирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Manila Bulletin газетасининг ёзишича, Родриго Дутерте мамлакат номини "Махарлика Республикаси" деб аташни таклиф қилган.



