Лойиҳага кўра, Хатлон вилояти Фархор туманининг Кокул ҳудудида 180 метрлик кўприк қуриш режалаштирилган. Қурилажак кўприк Фархор туманини Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ойхонум ҳудуди билан боғлайди. Шунингдек, лойиҳа доирасида Восеъ туманидан Фархоргача 50 кмлик автомобил йўли қурилади.
Тожикистон ва Афғонистонни ҳозирда 7 та кўприк боғлайди. Аввалроқ Оғо Хон жамғармаси Тоғли Бадаҳшон ҳудудида 5 та ҳамда Хатлон вилоятидаги Шамсиддин Шохин туманини Афғонистоннинг Хохон уезди билан боғлаган яна бир кўприк барпо этган.
Тожикистонда 1992 йилдан бери Оғо Хон ташкилоти фаолият юритади. Ташкилотнинг бўлинмалари республиканинг барча вилоятларида мавжуд бўлиб, улар инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятни ривожлантириш дастурларини амалга ошириб келади. Ташкилотнинг йирик лойиҳалари орасида шунингдек “Памирэнерго” энергетик компаниясини тиклаш ҳамда Хитой ва Покистонга чиқувчи Мурғоб-Кулма автомобил йўлини қуриш бор.



