Ҳужжат "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар ва маданий меросни консервация қилиш орқали туризмни ривожлантириш учун ходимлар салоҳиятини кучайтириш" деб номланган, лойиҳа бюджети - 3,5 миллион доллар.
Лойиҳа энг аввало Ипак йўли маданий меросининг сақланиши ва тадқиқ этилиши бўйича маълумот ҳамда кўникма алмашинуви, археологик тадқиқотлар орқали туризмни ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ФА Археологик тадқиқотлар институти қошидаги Археологик топилмаларни реставрация ва консервация қилиш лабораториясини замонавий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилган.
Мазкур меморандум бўйича амалга ошириладиган лойиҳа нафақат Ўзбекистон илмий салоҳиятини кучайтиришга, балки тадқиқот инфратузилмасини яратиш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиё қадимий ҳудудлари, хусусан, Корея Республикаси билан маданий алоқаларини тиклашга ҳам йўл очади.


