Ферейдун 2017 йил 16 июлда ҳибсга олинганди. Ферейдун ва бошқа қатор шахсларга нисбатан бир нечта суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳусайн Ферейдун маълум бир айбловлар бўйича суд тартибида оқланди, аммо бошқа айбловлар бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қарори якуний бўлмагани сабабли тафсилотларни айта олмайман", - деди давлат хизматчилари суд департаменти раҳбари Ҳамид Ризо Ҳусайний.

Ҳусайн Ферейдун 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда мазкур давлатнинг махсус вакили бўлган.