Қайд этилишича, сўровда қўйилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш устувор масала сифатида кўрилади.
“Яқинда бош вазир иштирокида худди шундай муҳокама ташкил этилиб, депутат ва сенатор сўровларига етарли даражада эътибор қилмаган мансабдорларга чоралар кўрилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда депутат ва сенатор сўровларини алоҳида рўйхатга олиш ва юритиш тизими йўлга қўйилибди ҳамда сўровларга жавоб биринчи раҳбар томонидан имзоланиши белгиланибди. Бу ҳақида палатанинг бугунги мажлисида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Мана буни ҳукумат томонидан халқ вакилларининг сўровига эътибор масаласидаги яхши прогресс, деса бўлади.
Бундай ёндашув айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ҳам намуна бўлса ажабмас, деган умид уйғоняпти негадир”, - деб ёзади депутат.



