"Биз биргаликда ишлашни истаган мавзуларни муҳокама қиламиз. Мисол келтираман. Бизни Россиянинг ғарб давлатларида, айниқса Украинада демократик жараёнларни беқарорлаштириш учун ўз киберимкониятларидан янада кўпроқ фойдаланаётганлиги ташвишга солади. Биз бу ҳолатни қандай бартараф этишни муҳокама қиламиз", - деди Хант.
Унинг сўзларига кўра, икки етакчи учрашувида шунингдек, Эрон мавзуси ва Ямандаги вазият муҳокама қилинади.
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни рафиқаси Меланья ҳамроҳлигида Буюк Британияга давлат ташрифи билан келди. Ташриф 5 июнга қадар давом этади.



