Ҳукумат қарорига мувофиқ, аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади. Бошқача айтганда, улар учун электр энергиясининг нархи 1 кВт/с учун 331 сўмдан 250 сўмга пасайтирилди.
Шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки коммунал-эксплуатация ташкилотлари зиммасига юкланган ва ҳар бир хонадонга тақсимлаб берилган электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари истеъмолчи манфаатида қайта тартибга солинди.



