Экспертларнинг фикрича, нархнинг кўтарилишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг чигаллашуви сабаб бўлган.

Геосиёсий кескинликдан ташқари, АҚШ федерал резерв тизимининг ва баъзи давлатлар марказий банкларининг базавий фоиз ставкаларини тушириш тўғрисидаги баёнотлари ҳам олтин нархи ошишига сабаб бўлди. Инвесторлар долларнинг заифлашувини кутиб, омонатларини олтин билан таъминланган биржа фондларига кўчиришмоқда. 

Давлатлар марказий банклари ҳам олтин сотиб олишни кўпайтирди. Масалан, Россиянинг олтин-валюта захиралари 14 июнь ҳолатига 504,5 млрд долларга етди, ўсиш ҳафтасига 1,8 млрд долларни ташкил этган. Бу 2014 йил мартидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.