Маълум қилинишича, воқеа 18 июль кундузи Ўзалп туманида  юз берган. Ҳайдовчи эгри-бугри йўлда ноқонуний муҳожирлар ташилган микроавтобусни бошқаролмай қолган. Оқибатда транспорт воситаси трассадан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига кўп сонлик ўт ўчирувчилар, жандармерия ва 20 та тез ёрдам машинаси етиб келган. Барча жароҳатланганлар яқин орадаги давлат шифохоналарига етказилган.

Ҳайдовчи ушланиб, полиция бўлимига шахсини ўрнатиш ва кўрсатмалар бериш учун етказилган. Жандармерия тергов бошлаб юборган.

Ван вилояти Эрон чегарасида жойлашган. Бу ердан Туркияга афғонистонлик мигрантлар оқими келади.