Қурилиш материаллари импорти улуши умумий импорт ҳажмида 5,6 фоизга етган. Қурилиш материаллари импорти таркибида асосий улушни ёғоч ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (45,7фоиз), цемент (14 фоиз), ойна ва ойна маҳсулотлари (4,5 фоиз) ҳамда асбест (2,2 фоиз) эгаллаган.
“Қурилиш материаллари импорти ўсиши республикада амалга оширилаётган катта кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари билан боғланган”, деб маълум қилинган хабарда.



