Таъкидланишича, ниқобларда бўлган баъзи намойишчилар офис ва полиция бўлими биноларини бўёқлар билан бежашган. Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати офиси ҳукумат томонидан рухсат берилган намойиш йўналиши ташқарисида жойлашган. 

Нашрнинг хабар беришича, намойишчилар полиция ҳаракатларини, айнан унинг намойишчиларга куч қўллашини тергов қилишни талаб қилишган. Маълум қилинишича, намойишда 430 минг киши иштирок этган.

Полиция ходимлари намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ қўллашган. Ўз навбатида намойишчилар полициячиларга қарата шиша идишлар ва тутун шашкалари улоқтиришган.

Аввалги якшанба, 14 июлдаги норозилик акцияси полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликларга айланиб кетганди. Оқибатда ўнлаб одам жароҳат олган ва 40 дан кўпроқ намойишчи ҳибсга олинган. 

Ҳонгконг ҳукумати июнь ўртасида Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қўриб чиқилишини кейинга қолдирган. Кейинроқ Ҳонгконг раҳбари Кэрри Лэм ҳукуматнинг қонун лойиҳасини бошқа кўриб чиқиш режаси йўқлигини маълум қилган.