«Биз шунга етиб келмоқдамиз. Бизда аҳоли учун дифференциал тариф бўлади ва у учта кўрсаткич: базавий, пасайтирилган ва оширилган тарифлардан иборат бўлади. Мана шу ҳолатда ҳаммаси адолатли бўлади», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги ушбу вариантни юридик шахсларда муваффақиятли синовдан ўтказди. 

«Кечқурун заводлар учун тарифлар кундузгига нисбатан бир ярим баравар паст бўлади. Амалиётнинг кўрсатишича, тарифларни дифференциялаш қўшилган қиймат истеъмол қилинган энергия ҳажмига бевосита боғлиқ бўлган энергияни тежовчи истеъмолчиларга катта ёрдам берди. Улар тежашни бошлашди ва электр энергияси учун ўртача тариф анча паст чиқа бошлади. Аҳоли учун ҳам худди шундай қилишимиз мумкин», – қайд этди вазир ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, нархларни истеъмол ҳажми бўйича дифференциялаш жаҳон амалиётида қўлланилади, аммо ижтимоий меъёр ҳақида гап кетганда, «у ҳақда на аҳоли, на айрим экспертлар тушунчага эга».

«Менинг тушунчам бўйича ижтимоий меъёр бу – истеъмолчиларнинг маълум бир тоифасига чегирма беришимиз керак дегани. Улар бир киловатт учун 295 сўмдан тўламасликлари керак (15 августдан янги тарифлар бўйича – таҳр.), улар шартли равишда 200 сўмдан тўлашлари лозим. Улар ҳимояга муҳтож, аммо 95 сўмни бюджетдан қоплашга унитар корхонанинг (ҳудудий электр тармоқлари) қурби етмайдиганлардир. Демак, биз кўп истеъмол қилаётганларга устама жорий этишимиз лозим», – деди Хўжаев.

Нархларни аҳоли учун дифференциялаш ҳисоб-китобларни олиб боришда қийинчилик туғдиришига қарамасдан, бу «истеъмолчига нисбатан энг адолатли механизм бўлади», деб таъкидлади у.