Эндиликда ҳайдовчилар илгаригидек машинада ўтирган ҳолда бургер ва газланган ичимлик сотиб ололмайди, балки машинадан тушиб кафе ёки ресторанга пиёда киришига тўғри келади.  

Бундай тақиқ қўйилишининг сабаби оддий: амалдорлар бундай сервислар шаҳардаги муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда деб ҳисоблашяпти. 

Биринчидан, Миннеаполис раҳбариятининг фикрича, ҳайдовчилар машиналари моторларини ўчирмасдан таом олиш учун навбатда туришлари натижасида ҳаво ифлосланмоқда. Иккинчидан, уларнинг айтишларича, McDonald’s, Wendy’s ёки Taco Bell каби тамаддихоналар жойлашган ҳудудларда машиналар пиёдаларни уриб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда.