Ҳозирда самолётнинг икки учувчиси қидирилмоқда, улар ҳалокат пайтида катапульта ёрдамида самолётни тарк этишга улгуришган.
«Парвоз жанговар тўпламсиз амалга оширилган. Самолёт ҳеч ким яшамайдиган жойга қулаган», — деб маълум қилган Мудофаа вазирлиги.
Су-25 штурмчи самолёти жанг вақтида қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, у кичик ўлчамдаги ҳаракатланувчи ва бир жойда турувчи объектларни йўқ қила олади. Самолёт 10 минг метр баландликда соатига 950 кмгача тезликда учиши мумкин.



