Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабарига кўра, ушбу ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ "Халқ банки", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўраб олишлари белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сон қароридан келиб чиққан ҳолда Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастури "Электрон ҳукумат" тизими билан боғланди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга пенсия (нафақа) тайинланишда СТИР талаб этиш бекор қилинди.