Чемпионатда Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси жамоаси ҳам қатнашди.

Қандолатчилар 3 кун давомида ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Чемпионатни мезбон жамоа вакиллари миллий ширинликлардан бадиий композициялар яратиб бошлаб беришди.
2-кун якка ва жамоавий мусобақалар бўлиб ўтган. 3-кун эса чемпионат иштирокчилари 3 минг метрлик торт тайёрлаб, рекорд ўрнатиш мақсадида бирлашишди.

Эътиборлиси, чемпионат якунларига кўра бош соврин – гран-прини Ўзбекистон вакили, уюшма қошидаги Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази битирувчиси Хилола Абзалова қўлга киритди.



