Маълум қилинишича, Сурия ҳукумат қўшинлари Раққада бир нечта назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатган. 

Раққа 2014 йилда ИШИД жангарилари томонидан босиб олиниб, унинг Суриядаги “пойтахти”га айланган.

2017 йил октябрда шаҳар Сурия демократик кучларининг халқаро коалиция авиацияси кўмагидаги кўп ойлик амалиётидан кейин террорчилардан озод қилинган. Халқаро коалиция авиациясининг бомбардимонлари ва курд тузилмалари ҳаракатлари оқибатида Раққа вайронага айланган. Шаҳар ҳанузгача тикланмаган. 

Сурия ташқи ишлар вазирлиги коалициянинг Раққанинг озод этилиши вақтидаги ҳаракатларини қатлиом деб атаган.