ESPN телеканалида жойлаштирилган учрашувдан видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кўплаб ижобий изоҳларига сабаб бўлди.

Ўйин вақтида бир жамоа футболчилари рақиб футболчисига қаршилик кўрсатиш вақтида тасодифан унинг ҳижобини ечиб юборишган. Шунда ҳижоби ечилиб кетган футболчи қиз тўхтаб, ҳижобини тўғрилай бошлаган. Ана шу пайт рақиб жамоанинг бирваракайига бир неча футболчиси унга ёрдамга келиб, уни қуршаб олиб, ҳижобини бамайлихотир тўғрилаб олгунча камералар ва томошабинлар нигоҳидан тўсиб туришган.

Таъкидланишича, Иорданияда ҳижоб кийиш мажбурий ҳисобланмайди. 

Футболчилар нима юз бергани ва бу рақиб қиз учун қанчалик муҳимлигини дарҳол фаҳмлашгани таҳсинга сазовор ҳолатдир. Фойдаланувчилар учрашув қизғин кечаётган бир паллада рақиб футболчисига ёрдам беришни ўйиндан устун қўйган футболчиларнинг бу чиройли ҳаракатини олқишлашган.