Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, бу шахслар ҳайдовчи бошқарувидаги “Спарк” русумли автоуловни олиб қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, Тошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.