Холмс буни ўзи монтаж қилган видеода кўрсатишга ҳаракат қилган. У видеода Меркурийни тасвирламаган, чунки бу сайёра Ойдан ўлчами бўйича унча фарқланмайди. Аммо улкан Юпитер ва Сатурн ўз ҳалқалари билан бирга Ой ўрнида бўлганда Ердан жуда салобатли кўринган бўларди.

Япония коинот агентлиги JAXA сайёрашуноси Жеймс О'Донохью ушбу видеога изоҳ бериб, унда тасвирланган сайёралар ўлчами тўғри олинганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, видеода бир нечта номосликлар бор. Жумладан, видеода сайёраларга тушувчи қуёш нури аслидагидан фарқ қилади. Шунингдек, сайёралар керакли бурчакда оғмаган ва бошқа тезликда айланади. Ва ниҳоят, агар улар Ерга Ой каби яқин бўлганда, сайёрамиз анча “танг ҳолатга” тушиб қолган бўларди.

Бироқ Ойни сайёралар билан алмаштириш ғояси бутун дунёда оммалашиб, унинг турли вариантлари пайдо бўлди. Жумладан, “Роскосмос” мутахассислари Москвадан бу ҳолат қандай кўринишининг моделини яратишган.