Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ҳамюртларимиз 3-сон шаҳар шифохонасига жойлаштирилган, улардан икки нафари реанимация бўлимида.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ҳудудий ҳокимият органлари ва тиббиёт муассасаси билан тезкор алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.



