Postda.uz’нинг ёзишича, ашёвий далил тариқасида олинган ўқотар қурол баллистик экспертизадан ўтказилганида, у «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ишлатишга яроқлилиги, жанговар ҳолатдалиги маълум бўлди. Шунингдек, сотилаётган тўппончанинг бир дона жанговар патрони ҳам мавжуд бўлган.
Мазкур воқеадан сўнг отахон яшаётган хонадонда яна бошқа қурол сақланаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, унинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кўп миқдорда гиёҳванд моддалар борлиги ойдинлашди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.



