“2009 йилдан ҳозирга қадар тинч аҳоли орасидан ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди”, деб келтирган Ямамотонинг сўзларини Asharq Al-awsat нашри. БМТ вакилининг таъкидлашича, бу одамлар БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш миссияси 2009 йилда тинч аҳоли орасидаги қурбонларни қайд қила бошлагандан кейин ўлдирилган ёки яраланган.
Шу муносабат билан Ямамото барча манфаатдор томонларни Афғонистонда зўравонликни зудлик билан тўхтатишга ва тинчликка эришишга чақирган.



