«Ҳозирда ушбу йиғилишга тайёргарлик кўрилмоқда ва у яқин кунларда бўлиб ўтади», – деди партия Сиёсий кенгаши ижроқўми раиси Актам Ҳайитов душанба кунги брифингда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, партия етакчиси сайловолди ташвиқотлари ва ваъдалари, халқ билан мулоқот натижасида шаклланган масалалар юзасидан «Йўл харитаси» тузилишини ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53та ўринни эгаллаган либерал-демократлар сайловда ғолиб чиқди. Сайловолди ташвиқоти даврида партия ҳукуматнинг амалдаги раҳбари Абдулла Арипов номзодини қўллашини маълум қилган.



