Таълим муассасасида боланинг зўравонликка учрашига асосий сабаб сифатида ўқитувчиларнинг 31,7 фоизи ўқувчининг таълим даргоҳи қонун-қоидаларига риоя қилмаслигини кўрсатган. Респондентларниг 30,1 фоизи дарс машғулотларига тайёрланмаслик, 18,8 фоизи ўқитувчини ҳурмат қилмаслик, қўполлик қилишни бундай ҳолатга асосий омил деб билишини билдирган.
«Боланинг оилада зўравонликка учрашига асосий сабаб нима?» деган саволга таълим муассасаси ходимларининг 43,8 фоизи ота-онанинг тарбия борасидаги салоҳияти пастлиги, 22,7 фоизи оиладаги носоғлом психологик муҳит, 20,1 фоизи боланинг ота-она ғазабини қўзғатувчи хатти-ҳаракатларни қилиши дея жавоб берган.



