«Давлат рақобат қўмитаси йирик лойиҳаларнинг шаффофлигини яхши таъминламоқда. Илгарилари билинмасди, аммо бугунги кунда ҳар бир тендер учун курашмоқда.
Иккинчи масала, шаффофликни таъминлаш учун ёпиқ тендерлардан воз кечишимиз керак. Бунда 4-5та, 10та компанияни чақириб, улар орасида тендер ўтказилишида қандайдир коррупция механизмлари бўлиши мумкинлигини инобатга олишимиз шарт.
Кейин рақобат бўлиши лозим. Давлат буюртмаси бўйича тендер эълон қилинганида, у мактаб бўладими, шифохона ёки корхона бўладими, давлат заводи бўладими, 1 ой олдин маълум бўлиш керак. Тўғрисини айтганда, биз айни масалани кооперация биржаси орқали ўрганаяпмиз. У ерда 20 минг иштирокчи бор. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда истеъмолчилар ва таъминотчилар ўртасида қандай зиддиятлар бор, эътирозлар борлигини мониторинг қиляпмиз. Ўйлайманки, сизнинг саволингизга бир ой муддатда жавоб бера оламиз», - деди Савдо-саноат палатаси раҳбари.



