Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ва 24 мартдан Тошкент шаҳрига кириб чиқиш тўхтатилгани муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мажлис кун тартибидан 5та қонун ўрин олган:

  • «Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
  • «Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
  • «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»,
  • «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»,
  • «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида».
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Ялпи мажлис кун тартибилан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқиш ҳам ўрин олган.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати