Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, корхоналарга ва тадбиркорлик субъектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳам ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, карантин шароитида уйда ёки изоляцияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси топшириғига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Euronews» va «Discovery channel» телеканаллари очиқ режимда тарқатилади.
Бу телеканаллар қурилма рўйхатида бўлмаса, ундаги «автоқидирув» функциясидан фойдаланиш мумкин.




