Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон икки бош қор қоплонини суратга олди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йил 26 апрель куни Қизилсув бўлимига ўрнатилган фотоқопқон текширилганда, 2020 йил 16 март куни соат 18:30да фотоқопқон нигоҳига иккита қор қоплони тушгани маълум бўлди.

Билдирилишича, қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор. У сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.



