Kun.uz'га маълум бўлишича, корхона томонидан умумий қиймати 83 миллион сўмга тенг 5 тонна ёғ, 2 тонна макарон ва 2 тонна гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига жойлаштирилган аҳолига етказиб берилган.

Бундан ташқари, «Олмалиқ КМК» АЖ раҳбарияти томонидан комбинат таркибидаги Жиззах цемент заводи карьеридан 2600 тоннадан ортиқ ҳарсангтош юк машиналарида юборилди. Бундан ташқари, фалокат оқибатларини бартараф этиш учун 45 нафар муҳандис техник ходимлари сафарбар этилиб, 16та автосамосвал, 4та бульдозер, 4та эксковатор, 5та юкловчи(погрузчик), 3дона махсус техника, 2та бурғулаш ускуналари жўнатилган.

Шунингдек, фалокат натижасида эвакуация қилинган аҳоли учун 6 тонна гуруч, 2000 кг асал, 1000 кг асал, 1000кг қуритилган мевалар, 10 000 дона тухум, 1000 литр ўсимлик ёғи, 1000 кг творог, 1000 литр кефир каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳам юборилди.




