Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказган.
Қирғизистон томони билан музокараларда можаро айбдорларини жазолашга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғи аҳолиси ва Қирғизистоннинг Боткен областидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида можаро келиб чиққанди.
Маълум бўлишича, можарога «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув сабаб бўлган.



