Унинг айтишича, Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқ, ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан нодавлат умумтаълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Шу сабабли нодавлат умумтаълим ташкилотларида бадал тўлови турлича миқдорда белгиланиши мумкин.

«Карантин муносабати билан 2020 йил 1 сентябрдан нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан дарс машғулотлари онлайн шаклда ташкил этиладиган бўлса, томонлар ўртасида тузиладиган шартномада дарсни ташкил этиш шакли ҳамда тўлов миқдорини шунга мутаносиб равишда белгилаш юзасидан томонлар келишиб олишлари керак.

Маълумки, айрим нодавлат умумтаълим ташкилотларида ўқишдан ташқари таълим олувчиларни овқатлантириш ҳам амалга оширилади. Янги тўлов миқдорини белгилашда овқатлантириш ва таълим олувчи билан якка тартибда ишлаш харажатлари чегириб ташланиб, тўлов миқдори камайтирилиши мумкин», – дея Мадраҳимованинг жавоби келтирилди «Расмий хабарлар» каналида.