Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Сардор Ражабов ҳукумат ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар, С. Ражабов Давлат тест марказининг Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритаётган эди.



