“Республика президенти Эмманюэль Макрон Жан Кастексни бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукуматни шакллантиришни вазифасини топширди”, дейилган хабарда.
55 ёшли Жан Кастекс пандемия сабабли киритилган карантиндан чиқиш бўйича ҳукумат комиссиясига раҳбарлик қилган. Бундан бир йил аввал эса у Миллий спорт агентлиги президенти этиб тайинланган ва Парижда 2024 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик ишлари билан шуғулланган.
Аввалроқ Франция бош вазири Эдуар Филипп истеъфо берди. Макрон унинг истеъфосини қабул қилган. Филиппнинг истеъфоси сабаби маълум қилинмаган.



