«Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг етук ва тажрибали мутахассисидан айрилди… Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!», дейилади қўмита хабарида.
Санжар Абдуқодиров 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Кўп йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.



