Тошкент шаҳрига Самарқандда ишлаб чиқарилган 27та тез ёрдам машиналари олиб келинди. Жорий йил май ойидан бошлаб ишлаб чиқариш бошланган «ISUZU D-Max» моделидаги бу тур тез ёрдам машиналарининг илк партияси айнан Тошкентга юборилди. «СамАвто» ўтган йил октябрда бошқа турдаги тез ёрдам машиналари ҳам ишлаб чиқаришни бошлаган ва пандемия вақтида эҳтиёж бўлгани учун D-Max моделидаги тез ёрдам машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
«СамАвто» мутахассисларининг Kun.uz'га маълум қилишича, корхона ички бозорда тез ёрдам машиналарига бўлган эҳтиёжни қондиргандан кейингина «ISUZU D-Max» тез ёрдам машиналарини экспорт қилишни бошлайди.



