Канада статистика бошқармасининг маълум қилишича, Канада ялпи ички масҳулоти апрель-июнда йиллик ҳисобда 38,7 фоизга қисқарган ва бу ҳам антирекорд ҳисобланади.

Бироқ таҳлилчилар Канада иқтисодиёти чорак бўйича 12 фоизга қисқаришини прогноз қилишган. 1-чоракда Канада ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга камайган.
 
Аҳолининг 2-чоракдаги харажатлари иш ўринлари йўқотилгани ва дўконлар ёпилиши ҳамда туризмдаги чекловлар туфайли харажатлар қилишда чекланган имкониятлар сабаб рекорд кўрсаткичга – 13,1 фоизга қисқарган.
 
Пандемия сабабли киритилган чекловлар Канада экспортининг 2-чоракда 18,4 фоизга, импортининг эса 22,6 фоизга қисқаришига олиб келган.