Таъкидланишича, Айгубов Доғистон спорти фахрийси, турли яккакураш турлари бўйича Россия, Европа ва жаҳон чемпионатлари совриндори ҳисобланади.
Айгубов рекорд уринишни Маҳачқалъадаги Елена Исинбаева номидаги стадионда амалга оширган. Унинг таъкидлашича, кўплаб одамлар ортиқча вазндан азият чекишади. У бундай одамларни ўз танаси ва иродасини бошқара олмайдиган дангаса одамлар деб атаган. “Кўплаб спортчилар 2-3 кг вазн ҳам ташлай олмайди. Мен эса буни исботлайман”, деб айтган спортчи.
Югуриш вақтида спортчининг соғлиғи ортидан шифокорлар кузатиб боришган ва финишдан кейин унинг қон босимини текширишган. Рекордчининг қон босими меъёрида бўлган ва у ўзини яхши ҳис қилган.
Айгубовнинг старт олдидан вазни ўлчанган ва тарози 88 кгни кўрсатган. Югуришдан кейин эса унинг вазни 78,7 кгни ташкил қилган. “Рекорд видеога муҳрланди ва яқин орада Гиннесс рекордлар китобига жўнатилади”, деб маълум қилинган хабарда.
Айгубовнинг айтишича, у вазнни тез ташлаш бўйича кўп карра чемпион бўлишни режалаштирган.



